"Хоразм"га қарши баҳсдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида фикрларини билдирди.
- Тезкор гол ўтказиб юборганимиз барча режаларимизни бузиб юборди. Оқибатда йигитлар шошиб ҳаракат қилишни бошлашди ва бу ўйинимизга таъсир кўрсатди. Биринчи бўлимда кўп имкониятларни юзага келтирдик. Иккинчи бўлимда эса баъзи хатолар бўлди. Бугун энг хурсанд қиладиган нарса қўлга киритилган ғалаба бўлди. Рақиб ҳам муносиб ўйин намойиш этди. Беллашувдан олдин футболчиларга "Хоразм" яхши даражадаги жамоа эканини таъкидлагандим. Алижоновда енгил жароҳат бор эди. Уни терма жамоа ўйинларига ҳам асраш мақсадида захирадан туширдик.