Суперлига 11-турида "Пахтакор" охирги дақиқадаги гол эвазига муҳим ғалабани қўлга киритди.
Ўйин меҳмонларнинг тезкор голи билан бошланди. Исмоилов боши билан яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Шундан сўнг ташаббусга эришган жамоамиз рақиб жарима майдони атрофида кўплаб ҳужумлар уюштиришга киришди. 24-дақиқада шундай ҳужумни Сергеев гол билан тугатди. У Ресан узатган тўпни боши билан дарвозага жойлади - 1:1. Биринчи бўлимда Ибрагимовнинг хавфли зарбаси ёдда қолди.
Танаффусдан кейин Ресаннинг фаоллиги эвазига бир неча имконият юзага келди, бироқ улардан фойдалана олмадик. Ибрагимов, Сергеев ва Алижоновнинг уринишлари ноаниқ чиқди. Ўз навбатида "Хоразм"дан Бубаньянинг зарбаси тўсинга тегди ва яна бир бир аниқ зарбани Шевченко қайтарди. Қўшиб берилган 8-дақиқада Алижонов дарвоза олдига тўпни оширган ҳолатда Бубанья ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Шу тариқа "Пахтакор" жуда муҳим ғалабани иродали тарзда қўлга киритди.
"ПАХТАКОР" - "ХОРАЗМ" - 2:1 (1:1)
25 май. Тошкент. "Жар" стадиони. 3517 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Суюнов, М.Турдиев, С.Ҳакимов, М.Ёқубов.
ВАР: Ғ.Жўраев.
АВАР: Ш.Аъзамов.
Назоратчи: Б.Намозов.
Комиссар: Ж.Иноғомхўжаев.
"Пахтакор": Жонатан (Шевченко, 70), Саитов, Д.Абдуллаев (Алижонов, 65), А.Абдуллаев, Абдумажидов, Адҳамзода, Собирхўжаев (Бўриев, 78), Ибрагимов, Ресан (Риаскос, 65), Ўринбоев (Ҳамдамов, 65), Сергеев.
"Хоразм": Муҳаммаджонов, Жўраев, Исмоилов (Ежов, 90+1), Турсунқулов, Азимов (Шоаҳмедов, 84), Иминов, Бубаня, Тошпўлатов, Абдуллажонов, Хўсинов, Бобожонов (Нарх, 78).
Голлар: Исмоилов, 5 - 0:1. Сергеев, 24 - 1:1. Бубанья, 90+8-авт - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Азимов, 38. Исмоилов, 53. А.Абдуллаев, 55. Бобожонов, 62. Шоаҳмедов, 88.