Клуб янгиликлари

Камолиддин Тожиев: "Ҳужумкор футбол билан ғалаба қозондик"

Клуб янгиликлари

Навоийдаги ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

Тожиев: - Йигитлар барча режаларни яхши бажаришди дейиш мумкин. Ўйин тўлиқ назоратимиз остида кечди. Тезкор гол уришни мақсад қилгандик. Буни уддаладик ва беллашув давомида ҳужумкор футбол кўрсатдик. Тайёргарлик жараёнида режалаштирган жиҳатларни амалга оширдик. Мезбонлар осон таслим бўлишди деб ўйламайман. Улар охиригача курашишди.