"Шерлар" Суперлига 10-турида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда доғда қолдиришди.
Ўйин бошидан устунликка эга бўлган жамоамиз буни 21-дақиқада натижага ҳам кўчирди. Алижоновнинг ажойиб узатмасидан кейин Ресан дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва ҳимоячи уни қўполлик билан тўхтатди. Пенальтидан Сергеев унумли фойдаланди. 35-дақиқада Абдулла Абдуллаев жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолди.
Иккинчи бўлимда тезкор ҳужумлар сонини кўпайтирган "Пахтакор" ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Адҳамзоданинг узатган тўпини Ўринбоев дарвозага йўллаб, орадаги фарқни оширди. Беллашув охирида Риаскос ва Ҳамдамов ижросидаги ҳужумни Достон гол билан тугатди.
"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:1)
18 май. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 7533 томошабин.
Ҳакамлар: Н.Қосимов, А.Буров, Ш.Раҳматов, Р.Эргашев.
ВАР: Д.Раҳмонов.
АВАР: А.Ғиёсов.
Назоратчи: К.Смирнов.
Комиссар: Ш.Саид.
"Қизилқум": Қувватов, Комилов, Раҳматуллаев (Анваров, 76), Жигаури, Кумбурович, Бекмуродов (Туропов, 80), Шукуруллаев, Масович, Жуманқўзиев (Папариха, 60), Мийич, Лобжанидзе.
"Пахтакор": Назаров, Алижонов (Саитов, 46), Абдумажидов (Ҳамралиев, 83), Д.Абдуллаев, А.Абдуллаев, Адҳамзода, Собирхўжаев (Бўриев, 83), Ибрагимов, Ўринбоев (Ҳамдамов, 78), Ресан (Риаскос, 68), Сергеев.
Голлар: Сергеев, 21 - 0:1. Ўринбоев, 73 - 0:2. Ҳамдамов, 86 - 0:3.
Огоҳлантиришлар: Абдумажидов, 29. Жуманқўзиев, 45+4. Лобжанидзе, 63. Кумбурович, 69.