Ўзбекистон Кубоги 3-турида жамоамиз "Насаф"ни 6:3 ҳисобида мағлуб этган ҳолда нимчорак финалга пешқадам сифатида йўл олди.
Беллашувни тезкор голлар билан бошладик. Ибрагимов пенальтидан фойдаланган бўлса, Сергеев яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Бироқ меҳмонлар бўлим ўрталарида мувозанатни тиклашди. 36-дақиқада Дилшод Абдуллаев боши билан дарвозага тўп киритиб, жамоамизни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда Норчаев ҳисобни тенглаштирди. Кейин Сергеев яна бир голга муаллифлик қилди. Рақибдан Давронов майдондан четлатилгач, устунлик тўлиқ "Шерлар" тарафига ўтди. Риаскос ва Сергеев натижани йирик кўринишга келтирди. 6:3 ҳисобидаги ғалаба билан "Пахтакор" нимчорак финал иштирокчисига айланди.
"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 6:3 (3:2)
13 май. Тошкент. "Жар" стадиони. 3606 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Чориев, Ҳ.Худойбердиев, Ҳ.Уралов, Д.Галеев.
Назоратчи: О.Дачев.
Комиссар: Д.Иброҳимов.
"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Саитов (Маҳаммаджонов, 79), Абдумажидов, Д.Абдуллаев, Адҳамзода (А.Абдуллаев, 46), Ибрагимов (Бўриев, 89), Ўринбоев (Ҳошимов, 79), Ресан (Риаскос, 67), Сергеев.
"Насаф": Воробей, Ғайбуллаев (Давронов, 46), Мозговой, Абдураҳматов (Раҳматов, 46), Муҳиддинов, Нуриллоев (Черан, 46), Норчаев (Хебай, 60), Чолович (Бозоров, 60), Голбан, Баҳромов, Муҳаммадиев.
Голлар: Ибрагимов 3-пен, Сергеев 14, 61, 85, Д.Абдуллаев 36, Риаскос 81 - Чолович 28, Мозговой 32, Норчаев 54.
Огоҳлантиришлар: Мозговой, 52. Черан, 52. Ўринбоев, 56. Назаров, 72. Баҳромов, 77.
Четлатиш: Давронов, 69.