Суперлига 8-турида жамоамиз Термизда "Сурхон" меҳмони бўлади.
Ўйинни Владимир Назаров дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.
Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 36 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 27тасида "Пахтакор", 6тасида "Сурхон" зафар қучган. Уч марта дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасини 110 марта ишғол қилган "Шерлар" 31 тўп ўтказиб юборишган. Меҳмондаги ўйинларда 12 ғалаба, 5 мағлубият ва бир дурангга эгамиз. Голлар нисбати 41га 19ни ташкил қилади. Жами 16 ғалаба йирик ҳисобларда қўлга киритилган. Энг йирик натижа - 8:0 бўлиб, 2004 йилги мавсумда кузатилган.
"Сурхон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 3 май, шанба куни "Сурхон Арена" стадионида соат 20:15да старт олади.