27 апрель куни Суперлига 7-турида "Пахтакор" "Жар" стадионида "Шўртан"ни қабул қилади.
Чемпионатда жамоалар ўзаро 24 бор тўқнаш келишган. "Пахтакор" 19 ғалабага эришган, 2 дуранг қайд этган ва 3 марта мағлубиятга учраган. Рақиб дарвозасига 63 гол урилиб, 20 тўп ўтказиб юборилган. Тошкентдаги 12 беллашувда 11 ғалаба ва 1 дуранг кузатилган. Охирги бор чемпионатдаги тўқнашув 2017 йил кузатилган ва унда "Пахтакор" 3:0 ҳисобида зафар қучган.
"Пахтакор" ва "Шўртан" ўртасидаги ўйин 27 апрель, якшанба куни соат 18:00да "Жар" стадионида бошланади.