Клуб янгиликлари

Превью. "Динамо" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

Суперлига 8-турида "Шерлар" Жиззахда "Динамо"га қарши ўйнайди.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 50 учрашувда тўқнаш келишган. Унда "Пахтакор" 39 ғалаба, 5 дуранг ва 6 мағлубиятни қайд этган. Рақиб дарвозасига 103 тўп киритилиб, 26 гол ўтказиб юборилган. Ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабамиз 6:0 натижасидан иборат бўлган. Самарқандда ўтган ўйинларда "Шерлар" 16 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубиятга эгалар.

"Динамо" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 20 май, душанба куни Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида соат 19:00да бошланади.