Клуб янгиликлари

Кун тарихи - 19 февраль

Клуб янгиликлари
Жамоамиз ушбу санада Чемпионлар Лигасида муҳим ғалабага эришган. 2019 йил БААнинг "Наср" жамоаси ОЧЛ саралаш плей-оффида меҳмонда 2:1 ҳисобида доғда қолдирилган.

Шунингдек, клубимиз тарихида ўзига хос из қолдирган Ахбор Имомхўжаев таваллуд топган. Уни нафақат журналист, балки футболда турли соҳаларда фаолият кўрсатган инсон сифатида ёдга оламиз.  "Пахтакор" - ҳамиша унинг ўзгача муҳаббати эди. 1979 йил августда рўй берган даҳшатли фожиани бошидан ўтказган. 1989 йил жамоа бошлиғи лавозимида ишлаган. 1956 йил "Пахтакор" иштирокидаги учрашувни у радио орқали шарҳлаб борган ва юртимизда биринчи футбол овозига айланган.

2019 йил
Наср (БАА) - Пахтакор - 1:2. Дубай.
Голлар: Негредо 59-пен - Черан 31-пен, Бикмаев 50.

2022 йил
Пахтакор - Динамо (Украина) - 0:0. Анталия.

Шу санада туғилган: Ахбор Имомхўжаев (журналист, шарҳловчи, футбол мутахассиси), Анатолий Козенков (ҳимоячи, 1956-60, 130 ўйин, 1 гол), Рамил Бекулов (ярим ҳимоячи, 1984-85, 1988, 32 ўйин, 2 гол).