Клуб янгиликлари

Иккинчи назорат ўйинида ҳам дуранг

Клуб янгиликлари

Туркиядаги йиғинда жамоамиз Украинанинг "Олександрия" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Биринчи бўлим бошида рақибдан Калитвинцев ҳисобни очди. Шундан кейин устунликка эга бўлган футболчиларимиз кўплаб вазиятлар яратишди, бироқ улардан фойдалана олишмади. Иккинчи бўлимда ёшлар майдонда ҳаракат қилди. Баҳс охирларида бурчакдан узатилган тўпни Эргашбоев рақиб дарвозасига йўллади. Учрашув 1:1 ҳисобида тугади. Навбатдаги учрашув 30 январь куни Украинанинг етакчи клубларидан бири "Динамо"га қарши ўтказилади. 

"ПАХТАКОР" - "ОЛЕКСАНДРИЯ" (УКРАИНА) - 1:1
Голлар: Эргашбоев 86 - Калитвинцев 7.
"Пахтакор": Павлюченко, Ортиқбоев, Пазилдинов, Саитов, Адҳамзода, Ибраимов, Ҳамдамов, Абдуманнопов, Саиднуруллаев, Собирхўжаев, Черан.
Захира: Шевченко, Муркаев, Тодоров, Абдуллаев, Анваров, Поёнов, Имомов, Ҳабибуллаев, Раҳматуллаев, Усмонов, Эргашбоев, Турдимуродов.