Клуб янгиликлари

Максим Шацких: "Узоқ вақтдан кейин мухлислар қаршисида яна халқаро ўйин ўтказамиз"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ва "Ал Айн" жамоалари ўйинидан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Максим Шацких ва ярим ҳимоячи Сардор Собирхўжаев иштирок этди.

Шацких: - Эртанги ўйинни бир ярим йил кутдик. Мана ўша вақт келди. Эртага яхши ўйин намойиш этамиз деб ўйлайман. Рақиб ҳам яхши жамоа ва кучли футболчиларга эга. Биз эртага ўз ўйинимизни рақибга ўтказишни ҳаракат қиламиз.
Жамоада ўзгартириб бўлмас футболчилар йўқ. Уларнинг ўрнини бошқа футболчилар билан тўлдирамиз. Таркибимизда футболчилар етарлича. Умид қиламанки, эртага таркибдаги ўзгаришлар бизга қийинчилик тўғдирмайди.

Айни дамдаги мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Кейинги босқичга чиққанимиздан сўнг, мақсадлар ўзгариши аниқ, аммо ҳозирги асосий мақсадимиз плей-офф босқичига чиқиш.

"Бунёдкор" стадионида машғулот ўтказдик ва майса ҳолати яхши. Муҳими биз ўз ўйимизда ўйнамоқдамиз ва мухлислар ёнимизда бўлишади. Аввалги мавсумлар эса айрим бир сабабларга кўра бунинг иложи йўқ эди. Энди бемалол уй ва меҳмонда ўйнай оламиз. Эртага мухлислар ажойиб атмосфера яратиб беришади деган умиддаман.

Осиё чемпионлар лигасида кучсиз жамоалар бўлмайди. Барча жамоалар гуруҳ босқичига чиқиш учун узоқ йўлни босиб ўтадилар. Барча рақиблар кучли ва уларни ўрганиб чиқамиз, фақат "Ахал" жамоасига қарши ўйинлар қийин кечиши аниқ. Сабаби улар ҳақида маълумот жуда-жуда кам. Барчаси ўз қўлимизда.

Бизда ҳар доим турли режалар бор. Биз тактик услуб ёки ўйин схемасини ўзгартиришимиз мумкин. Ҳар доим ўзгаришлар қилишга тайёрмиз ва эртанги ўйинда буни билиб оласизлар.

Собирхўжаев: - Эртага чемпионлар лигасидаги юришимизни бошлаймиз. Энг муҳими, барча футболчилар эртанги ўйинга тайёр ва мухлисларга маъқул келадиган ўйин намойиш этамиз.