Клуб янгиликлари

Назорат баҳсида "Металлург" мағлуб этилди

Клуб янгиликлари

ФИФА кунларида ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида асосий таркибимиз "Металлург"га қарши назорат беллашувида майдонга тушди. Футболчилар камлиги сабабли Максим Шацких ихтиёрида 15 нафар ўйинчи бор эди. Рақиб эса икки бўлимда икки хил таркибдан фойдаланди. Иккинчи бўлимда Стинворденнинг ажойи узатмасидан кейин Банашак ҳисобни очган бўлса, кейин Бани ишлаган пенальтини Собирхўжаев аниқ амалга оширди.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 2:0
Ҳакам: Ш.Насибуллаев.
"Пахтакор": Қувватов, Тодоров, Стинворден, Турсунов (Позилов), Поёнов, Асқаров (Беглархонов), Собирхўжаев, Кухарчик, Холдорхонов, Кушки (Усмонов), Банашак.
Голлар: Банашак 62, Собирхўжаев 80-пен.