Клуб янгиликлари

Навоийда дарвозамизга икки пенальти, четлатиш ва "Пахтакор"нинг уч голи

Клуб янгиликлари
Суперлига 18-турида "Пахтакор" Навоийда "Қизилқум" устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Биринчи бўлимда ташаббус жамоамиз тарафида бўлди. Бўлим ўртасида икки тўп фарқи билан олдинга чиқдик. 14-дақиқада Сайфиевнинг узатмасидан сўнг Холматов ҳисобни очди. 25-дақиқада эса Холматовнинг жаримадан узатиб берган тўпини Ҳамробеков боши билан дарвозага йўллади. 42-дақиқада мезбонлар ўйинчиси бизнинг жарима майдонда йиқилиб тушган ҳолатда ҳакам пенальти белгилади. Ундан Кенжабоев унумли фойдаланди - 1:2.

51-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Стинворденнинг боши билан йўллаган тўпи ноаниқ бўлди. Кейин мезбонларда икки қулай имконият бўлди. Ғиёсов ва Ваҳобовнинг жуда хавфли зарбаларидан кейин Қувватов маҳорат кўрсатди. 69-дақиқада эса Собирхўжаевнинг аниқ зарбасида энди рақиб посбони жамоасини қутқарди. 78-дақиқада Сардор барибир гол урди. Рақиблар тўпни дарвозабонга узатишда хатога йўл қўйишди. Банашак тўпга дарвозабондан илгари улгуриб, Сайфиевга узатма берди. Фарруҳ эса Сардорни тўп билан таъминлади, Собирхўжаев дарвозани қўриқлаётган ҳимоячи устидан тўпни ошириб қўйди. 90+6-дақиқада дарвозамизга яна пенальти белгиланди ва Азмиддинов майдондан четлатилди. Шулаянинг голи ўйин тақдирини ўзгартирмади.
Навоийда дарвозасига икки пенальти белгиланиб, бир футболчиси майдондан четлатилган бўлишига қарамай, "Пахтакор" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, яққол пешқадам сифатида танаффусга йўл олади.

"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 2:3 (1:2)
29 август. Навоий. "Ёшлар" СМ стадиони.
Ҳакамлар: Р.Чориев, А.Сидоров, Ш.Аъзамов, К.Расулов.
Назоратчи: Д.Роман.
Комиссар: Б.Арипов.
"Қизилқум": Илёсов, Тарасов, Усмонов, Маннонов, Шулая, Жўраев (Ваҳобов, 46), Тошпўлатов (Анваров, 56), Раҳматов (Раҳматиллаев, 76), Кухианидзе (Музаффаров, 83), Симоновски (Ғиёсов, 56), Кенжабоев.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Ҳамробеков, Стинворден (Азмиддинов, 69), Сайфиев, Собирхўжаев (Мерк, 84), Холматов, Ҳамдамов, Черан (Асқаров, 46), Турғунбоев (Кухарчик, 84), Банашак (Холдорхонов, 86).
Голлар: Кенжабоев 42-пен, Шулая 90+7-пен - Холматов 14, Ҳамробеков 25, Собирхўжаев 78.
Огоҳлантиришлар: Жўраев, 24. Ҳамробеков, 32. Турғунбоев, 36. Турсунов, 64. Шулая, 72. Холдорхонов, 90.
Четлатиш: Азмиддинов, 90+6.