Клуб янгиликлари

Ёшларимизда йирик ғалаба

Клуб янгиликлари

U-21 чемпионати 14-турида Олим Шокиров шогирдлари "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни сақлащ қолишди. Биринчи бўлимда кўплаб голли вазиятларни яратган ёшларимиз бўлимнинг иккинчи қисмида бундан самара чиқаришди. 37-дақиқада чап қанотдан узатилган тўпни Беглархонов деярли бўш қолган дарвозага йўллади. 45-дақиқада эса Одиловнинг узатмасидан сўнг Усмонов яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Иккинчи бўлим бошида Одилов дарвозабондан қайтган тўпни голга айлантирди. 

3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин 33 очко тўплаган "Пахтакор" ёшлари пешқадамлик қилишда давом этмоқда. 

"ОЛИМПИК" - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:2) 
29 июль. "Пахтакор" Марказий стадиони.
Ҳакамлар: И.Ильин, А.Галеев, Д.Яценко, С.Саидаҳмадов. 
Голлар: Асадбек Беглархонов, 37 (0:1), Муҳаммадали Усмонов, 45 (0:2), Темур Одилов, 49 (0:3)
"Олимпик": Неманов, Абдухолиқов, Мухторов, Бегимов, Исломов, Маҳмудов, Муқимжонов (Абдуманнонов, 51), Зевадинов, Раҳимжонов, Эсанов (Йўлдошев, 75), Муҳаммадов (Жаҳонов, 75).
"Пахтакор": Шевченко, Асқаров (Саиднуруллаев, 46), Ўринбоев (Ҳабибуллаев, 46), Поёнов, Аъзамов (Жалилов, 62), Усмонов, Беглархонов (Мирқобилов, 83), Одилов (Ҳожибоев, 62), Фомин, Абдуллаев, Козимов (Тодоров, 83).
Огоҳлантириш: Маҳмудов, 29.
Назоратчи: К.Смирнов.