Клуб янгиликлари

Навбатдаги халқаро ўйин превьюси. "Пахтакор" - "Истиқлол"

Клуб янгиликлари

23 июль куни Ўзбекистон ва Тожикистон чемпионлари Тошкентда ўзаро тўқнаш келади.

"Истиқлол" клуби 2007 йил ташкил этилган. Қисқа муддат ичида ушбу жамоа тожик футболи гегемонига айланди. Ҳозирга қадар у 11 карра Тожикистон чемпиони, 9 марта Тожикистон Кубоги ва 10 карра Тожикистон Суперкубоги соҳибига айланиб улгурди. Сўнгги 8 мавсумда ушбу жамоа чемпионликни бошқаларга бермасдан келмоқда.

"Пахтакор" эса "Қайрат" билан ўйиндан кейин Марказий Осиёнинг бошқа бир жамоаси билан майдонга тушади. Ушбу баҳс иккинчи даврага тайёргарлик жараёни доирасида охирги ўртоқлик ўйини саналади. "Пахтакор" ва "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги беллашув 23 июль, якшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.