Клуб янгиликлари

Муҳим очколар қўлдан чиқарилди

Клуб янгиликлари
Дастлабки 10 дақиқани инобатга олмаганда биринчи бўлимда устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Меҳмонлар асосан стандарт ҳолатлардан кейин кескин вазиятлар яратишга уринишди. Илк голли имконият 11-дақиқада содир этилди. Турғунбоевнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди. Собирхўжаевнинг такрорий зарбаси салгина ноаниқ кетди. Бўлим ўрталарида Сайфиев рақиб посбони билан бирга-бир чиқиб борди, бироқ зарбани у юқорига йўллади. 37-дақиқада Файзуллаев бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлади, аммо ҳакам Агишев ВАРни кўргач, ҳужумда қоида бузилган деб ҳисоблади ва голни бекор қилди. Биринчи бўлим охирида бир неча кескин ва самарасиз кетган ҳужумлар уюштирилди.

53-дақиқада ҳисоб очилди. Черан жарима зарбасидан дарвозага тўпни тепди, рақиб посбони қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Алижонов бўш дарвозани ишғол қилди - 1:0. Шундан кейин меҳмонлар ҳам олдинга ўтишди. Икки вазиятда Қувватов дарвозага аниқ берилган зарбаларни бартараф этди. Бироқ 78-дақиқада Хебай узоқ масофадан аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Ушбу голни тасдиқлаш учун 4 дақиқача кўрган Агишев эса иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди!!! Ўйинда эса натижа ўзгармади ва "Пахтакор" қимматли очколарни йўқотди.

"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН" - 1:1 (0:0)
29 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: В.Агишев, И.Азимов, Ш.Аъзамов, М.Илҳомов.
ВАР: И.Танташев.
АВАР: Ҳ.Музаффаров.
Назоратчи: Т.Галеев.
Комиссар: С.Шоҳрух.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Турсунов, Ҳамробеков, Сайфиев, Собирхўжаев, Холматов, Турғунбоев, Файзуллаев, Ҳамдамов, Черан.
"Андижон": Литовка, Д,Комилов, Бекмуродов, Арвеладзе, А.Комилов, Соҳибжонов, Ил.Маматказин, Тоиров, Алижонов, Кавтарадзе, Хебай.
Голлар: Алижонов, 53 - 1:0. Хебай, 78 - 1:1.