Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Андижон"

Клуб янгиликлари

Суперлига 8-тур қолдирилган ўйинида 29 июнь куни "Шерлар" Тошкентда "Андижон"ни қабул қилишади.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 52 бор тўқнаш келишган. Улардан 39тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 8 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Фақат 5 марта "Андижон" футболчилари муваффақиятга эришган. Рақиб дарвозасини 125 марта ишғол қилган жамоамиз 35 гол ўтказиб юборган.

Тошкентда ўтказилган 26 баҳснинг 23тасида жамоамиз зафар қучган. 3 баҳсда эса кучлар тенг келган. Охирги марта рақиб Тошкентда 2010 йил очкога эришган. Юқори лигада "Андижон" кўп мавсум ўйнагани сабабли мазкур жамоалар тўқнашуви ҳам тарихий учрашувлардан ҳисобланади.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа - 6:0 ҳисоби 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган. Ўшанда жамоамиз шундай йирик ғалабага эришган.

"Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги беллашув 29 июнь, пайшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.