Клуб янгиликлари

Превью. "Бунёдкор" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
“Бунёдкор” билан кечадиган дербилар ҳамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 34 беллашувнинг 13тасида "Шерлар" ғолиб бўлишган. 9та баҳсда дуранг ва 12 ўйинда рақиб ғалабаси кузатилган. Жамоамиз 45 тўп киритиб, 39 гол ўтказиб юборган. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган.

"Бунёдкор" майдонида кечган беллашувларда 5 ғалаба, 3 дуранг ва 9 мағлубият қайд этганмиз. Рақиб 29 тўп киритган ва жамоамиз 21 гол уришга муваффақ бўлган.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 25 июнь, якшанба куни соат 20:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.