Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги превьюси. "Дўстлик" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
24 май куни "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-турида биринчи лига вакили "Дўстлик" жамоасига қарши майдонга тушади. Тошкент шаҳрида жойлашган ушбу клуб биринчи лигада 6-турдан кейин 17 жамоа орасида 9-поғонани эгаллаб турибди. Расмий мусобақаларда "Дўстлик" билан ҳозирга қадар тўқнаш келмаганмиз. Мазкур баҳсни жамоамиздан Шаҳзод Азмиддинов дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.

Беллашув "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.