Клуб янгиликлари

U-18 жамоамизда ғалаба, 5 нафар тарбияланувчимиз терма жамоа сафида ғолиб

Клуб янгиликлари

Тошкент шаҳар чемпионатида U-18 жамоалари 6-тур ўйинларини ўтказишди. "Пахтакор-79"га қарши майдонга тушган Шуҳрат Бўриев шогирдлари 4:2 ҳисобида зафар қучишди. Голлар Олимов (2), Муродбеков ва Тўлаганов ҳисобига ёзилди.

U-14 тоифасида Ўзбекистон терма жамоасида 5 нафар тарбияланувчимиз - Муҳаммад Ҳакимов, Фарруҳ Ҳайитмуродов, Билол Қурбонов, Олим Шомуродов, Ислом Равшанов Ривожланиш Кубоги-2023 ғолибларига айланишди. Академиямизда ушбу ёшга Азиз Талхатов устозлик қилмоқда.