Клуб янгиликлари

U-19 жамоамиз "Навбаҳор-фарм"дан устун келди

Клуб янгиликлари

U-19 биринчилиги 3-турида ёшларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Навбаҳор-фарм"га қарши беллашувда Дмитрий Ан шогирдлари мавсумдаги биринчи ютуқни қўлга киритишди. Нурлан Ибраимов ва Муҳаммадшоҳ Аҳмедов томонидан киритилган икки тўп тарбияланувчиларимиз муваффақиятини таъминлади. Ушбу жамоамиз 3 баҳсда 4 очко тўплаган. 

"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР-ФАРМ" - 2:0
10 май. "Қибрай" стадиони. 
Ҳакамлар: Ж.Ҳусниддинов, С.Миродилов, Ш.Мақсудов, С.Содиқов.
"Пахтакор": Шевченко, Мўминов, Абдуллаев, Ҳабибуллаев, Ибраимов, Ҳожибоев, Аҳмедов, Ўктамов, Каримов, Анваров, Козимов.
Захира: Тўрабоев, Маъруфалиев, Нуриддинов, Ҳакимов, Ж.Бахтиёров, Мирусмонов, Собиржонов, Маҳкамбоев, А.Бахтиёров.
Голлар: Ибраимов, Аҳмедов.