Клуб янгиликлари

Чераннинг голи кубокдаги дастлабки турда ғалаба келтирди

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичини кичик ҳисобдаги ғалаба билан бошлашди.

Аввалги ўйинларга нисбатан Шацких таркибда фақат дарвозабонни алмаштирди. Суюнов дастлабки дақиқалардан майдонга тушди. Ўйинда тўп назорати бўйича устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Турғунбоевнинг зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб қайтган бўлса, Чераннинг уриниши салгина ноаниқ чиқди. Бўлим якунида Сайфиевнинг аниқ зарбасидан кейин Митрович тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб юборди.

Иккинчи бўлимда рақиблар ҳам қарши ҳужумларга ўтишни бошлашди. 69-дақиқада Собирхўжаев рақиб дарвозаси олдида қулай вазиятда кучли зарба бера олмагач, жиззахликлар энг хавфли ҳолатни юзага келтиришди. Займовичнинг бирга-бир вазиятда тепган тўпини Суюнов қайтарди. Салдан кейин Алижонов қулай ҳолатда зарба беришни кечиктириб юборди. 87-дақиқада Черан ўйиндаги ягона голни урди. Собирхўжаевдан майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Драган олдинга интилди ва 20 метрлардан дарвозани ишғол қилди - 1:0. Ушбу гол "Пахтакор" ютуғини таъминлади. Кубокда 2-турни жамоамиз 24 май куни "Пахтакор" стадионида "Дўстлик"ка қарши ўтказади.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 1:0 (0:0)
26 апрель. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1078 томошабин.
Ҳакамлар: А.Худойберганов, Н.Афиногенов, Р.Тоғаев, Р.Чориев.
Назоратчи: В.Цейтлин.
Комиссар: М.Саримсоқов.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Холматов, 90+3), Азмиддинов, Ҳамралиев, Сайфиев, Саитов, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов (Турдимуродов, 77), Турғунбоев, Черан.
"Сўғдиёна": Митрович, Салимов (Орипов, 86), Шойқулов (Ҳасанов, 58), Займович, Қаҳрамонов (У.Абдуллаев, 86), Йўлдошев (Колакович, 71), Исич, Абдумуталов, Шоаҳмедов, Андреев, Насриддинов (Сойибов, 71).
Гол: Черан, 87 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Андреев, 40. Ҳамдамов, 43. Ҳамробеков, 63. Қаҳрамонов, 76.