Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги-2023 учун курашни жамоамиз "Сўғдиёна" билан тўқнашувдан бошлайди.

Жамоамиздан Достон Турсунов дисквалификация туфайли баҳсни ўтказиб юборади.

Ҳозирга қадар жамоалар Кубок баҳсларида 7 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 5тасида "Шерлар" зафар қучган бўлса, икки беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасига 28 гол уриб, дарвозамиздан 8 тўп ўтказиб юборганмиз. Тошкентда тўрт ғалабага эришганмиз. Кубокдаги ўйинлар 1998, 2003, 2004 ва 2020 йилларда бўлиб ўтган.

Кубокдаги ўзаро ўйинларда Миржалол Қосимов 3 гол уришга эришган. Жамоамиздан Жаъфар Ирисметов, Анвар Солиев, Дилмурод Назаров, Игорь Сергеев, Эрен Дердийок ва рақибдан Қобил Алиқулов иккитадан гол муаллифига айланган.

"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи ўйини 26 апрель, чоршанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:30да бошланади.