Клуб янгиликлари

Ёшларимиздан Олмалиқда иродали ғалаба

Клуб янгиликлари

U-21 биринчилиги 7-турида "Пахтакор" ёшлари ОКМКга қарши беллашувда ажойиб камбэк қайд этишди. Биринчи бўлимда мезбонлар Аблаевнинг голи эвазига олдинга ўтишди. 54-дақиқада Умрзоқов ОКМКнинг иккинчи тўпини киритди. Икки гол фарқига қарамай, охиригача курашишда давом этган Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари 76-дақиқадан бошлаб баҳс тақдирини кескин ўзгартирган ҳолда ажойиб ғалабага эришишди. Дастлаб Ўринбоев фарқни кичиклаштирди. 79-дақиқада Саиднуруллаев, 81-дақиқада эса Беглархонов урган голлар жамоамизни олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланиши арафасида Одилов ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. 7 учрашувда 18 очко тўплаган "Пахтакор" якка пешқадамлик қилишда давом этади.

ОКМК - "ПАХТАКОР" - 2:4 (1:0)
Ҳакам: Фарруҳ Янсупов.
ОКМК: Ёқубов, Рухадзе, Бегимов, Аблаев, Суннатов, Башриддинов, Умрзоқов, Юмаев, А.Раҳимов, Муҳаммад Салим, Миродилов.
"Пахтакор": Шевченко, Ўринбоев, Поёнов, Турдимуродов (Одилов, 74), Саиднуруллаев (Анваров, 90+3), Холматов, Пазилдинов, Фомин (Беглархонов, 74), Абдумажидов, Ж.Алижонов, Ўктамов (Усмонов, 46).
Голлар: Аблаев 43, Умрзоқов 54 - Ўринбоев 76, Саиднуруллаев 79, Беглархонов 81, Одилов 90+4.