Клуб янгиликлари

Максим Шацких: "Жамоалар мухлисларга ёқадиган футбол намойиш қилишди"

Клуб янгиликлари
Учрашувдан кейин Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди. 

- Ўйин кутганимиздек қийин кечди. Мухлислар кўплаб чиройли вазиятларга гувоҳ бўлишди. Жамоалар яхши футбол намойиш қилишди. Қосимов бу жамоани футбол ўйнайдиган жамоага айлантирган. Баҳсга жиддий тайёрландик, футболчилар ўз даражаларини кўрсатишди. Биринчи бўлимда барча ўйлаганларимизни амалга ошира олмадик. Танаффусда баъзи ўзгартиришлар қилдик. Шундан кейин яхшироқ ўйнашга тушдик ва голли имкониятларимиз кўпайди. Қийин беллашувда муҳим ғалабага эришдик.

Бизда ҳамма ҳужум қилади, ҳамма ҳимояга ўтади. Қанотдаги футболчи ҳужумга қўшилиб, тўпни узатади. Ҳужумдагилар эса тўғри позиция орқали зарба бериши керак. Жамоавий ўйин ва алоҳида маҳорат жамланмаси бўлиши зарур. Беллашув жуда кескин кечгани туфайли ўзгаришларни амалга оширмадим.