Клуб янгиликлари

Қийин ўйинда муҳим ғалаба

Клуб янгиликлари
Суперлига 7-турида "Шерлар" жиддий рақиб саналган ОКМКни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Мазкур учрашувда Шацких мавсумда биринчи бор Саитовни асосий таркибда туширди. Шунингдек, Сайфиев ҳам жароҳатидан тузалган ҳолда бошланғич таркибга қайтди. Биринчи бўлимда майдонда тенг кураш борди. Вазиятлар яратиш борасида рақиб фаолроқ бўлди. Боакйенинг яқин масофадан зарбаси тўсиндан майдон ташқарисига йўл олган бўлса, Исмоиловнинг икки уриниши ноаниқ чиқди. Жамоамиздан эса Алижонов ва Черан зарба йўллашга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ уларга аниқлик етмади. 

Иккинчи бўлим бошидаёқ мезбонлар ҳисобни очди. Гадоевнинг зарбаси устунга тегиб қайтгач, Ғиёсов бўш қолган дарвозага аниқ зарба берди - 1:0. Голга дарҳол жавоб беришимиз мумкин эди. Турғунбоев-Черан ижросидаги ҳужумда Драганнинг зарбасидан сўнг Раҳимов тўпни ушлаб олди. 65-дақиқада сербиялик легионеримиз мақсадига эришди. Саитовнинг ўнг қанотдан жарима майдонига оширган тўпини Черан боши билан узоқ бурчакка жойлади - 1:1. Орадан ҳес қанча ўтмасдан рақиб посбони ўз жойини тарк этганда Собирхўжаев йўллаган зарба озгина ноаниқ бўлди. 85-дақиқада Саитов яна голга ҳаммуаллифлик қилди. Бу сафар Турғунбоев Дилшод узатган тўпни боши билан дарвозага йўллади - 1:2. Қўшиб берилган 5-дақиқада (!) Қувватов жамоамизни муқаррар голдан қутқарди. Яқин масофадан кучли зарбадан кейин Санжар тўпни қайтариб юборишга муваффақ бўлди. Шу тариқа қийин ва қизиқарли баҳсда "Пахтакор" 2:1 ҳисобида зафар қучиб, турнир жадвалида пешқадамлардан бирига айланди.

ОКМК - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:0)
22 апрель. Тошкент. "Жар" стадиони. 4400 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов, Ҳ.Шодмонов, Ш.Раҳматов, Ф.Янсупов.
ВАР: А.Нажафалиев.
АВАР: С.Шоюсупов.
Назоратчи: З.Қодиров.
Комиссар: З.Акрамхонов.
ОКМК: Раҳимов (Эргашев, 89), Комилов, Раҳмонов, Исмоилов, Аҳмадалиев, Абдуллаев (Рухадзе, 89), Санчес (Ҳақназарий, 80), Ғиёсов, Рустамов, Гадоев (Ҳасанов, 89), Боакйе (Мираҳмадов, 80).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Азмиддинов, Ҳамралиев, Сайфиев, Саидов, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Турғунбоев, Ҳамдамов, Черан.
Голлар: Ғиёсов, 49 - 1:0. Черан, 65 - 1:1. Турғунбоев, 85 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Санчес, 27. Азмиддинов, 35. Черан, 55. Ҳамралиев, 60.