Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

Клуб янгиликлари
Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 54 учрашув бўлиб ўтган. 42 беллашувда жамоамиз ғалабага эришган бўлса, 6та ўйинда дуранг қайд этилган ва 6 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 129 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 42 тўп ўтказиб юборишган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Тошкентдаги 27 баҳснинг 25тасида жамоамиз муваффақиятини нишонлаган. Шундан 12 ғалаба йирик натижа билан қўлга киритилган. Ўз майдонида жамоамиз 92 гол уриб, 18 тўп ўтказиб юборган. Фақат бир мартадан жиззахликлар ютуғи ва дуранг қайд этилган.

"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин 15 апрель, шанба куни соат 18:10да "Пахтакор" стадионида бошланади.