Клуб янгиликлари

U-18 жамоамиз шаҳар чемпионатини ғалаба билан бошлади

Клуб янгиликлари

U-18 жамоалари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати ўйинлари бошланди.

1-турда Шуҳрат Бўриев шогирдлари "Бунёдкор-Б" билан майдонга тушиб, кескин ва голларга бой кечган учрашувда 4:3 ҳисобида зафар қучишди. Ҳисобни дастлаб меҳмонлар очишди. Кейин ёшларимиз уч тўп киритган ҳолда олдинга ўтишди. Воҳид Муродбеков, Даврон Тўлаганов ва Мардон Қидирбоев гол муаллифларига айланди. Таслим бўлмаган меҳмонлар мувозанатни тиклашди. Ғалаба келтирган тўп яна Тўлаганов ҳисобига ёзилди.