Клуб янгиликлари

Максим Шацких: "Рамазон ойида ўйинларни кечроқ бошлаш футболчиларга фойдали бўларди"

Клуб янгиликлари

"Металлург" билан сафардаги ўйиндан кейин Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди. 

Шацких: - Биринчи ўринда ОАВ орқали ўйинлар вақтини белгилашда таклифимни айтмоқчиман. Рамазон ойида баҳсларни кечроқ қўйиш мумкин. Бу футболчиларга қулайлик туғдирган бўларди. Чунки ўйинда улар жисмонан кучли юклама олишади. Танаффус ёки беллашув давомида сув ҳам ича олишмади.

Бугун яхши ўйнадик, вазиятлар юзага келтирдик. Майдон ҳолати бизга ўзимиз хоҳлагандек ҳаракатланишга имкон бермади. Шунга қарамай, учта гол урдик ва ғалабага эришдик. 

Аъзамов биринчи давра охирида сафга қайтиши кутилмоқда. Рашидов кейинги беллашувларда майдонга тушиши мумкин. Рақиб ва футболчилар ҳолатига қараб таркибни ўзгартирамиз.