Клуб янгиликлари

Назорат ўйинида "Пахтакор-79" дарвозасига жавобсиз 5 гол урилди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" терма жамоалар танаффусидан унумли фойдаланиб, биринчи лига вакили бўлган "Пахтакор-79" билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Учрашувда 5:0 ҳисоби қайд этилди. Достон Турсунов ҳисобни очган бўлса, Черан дубль қилди, Турдимуродов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Яна бир тўп Ҳамдамов томонидан киритилди.

"ПАХТАКОР" - "ПАХТАКОР-79" - 5:0 (2:0)
Голлар: Турсунов, Черан 2, Турдимуродов, Ҳамдамов.
"Пахтакор": Суюнов (Қувватов, 46), Саидов, Абдумажидов, Азмиддинов, Турсунов, Поёнов, Папава, Ҳамдамов, Черан, Рашидов, Турдимуродов.