Клуб янгиликлари

Академиямиз жамоалари ЎФА Кубогида ўйинларини ўтказишди

Клуб янгиликлари
Тўрт ёш тоифасидаги жамоаларимиз ЎФА Кубоги доирасида дастлабки икки баҳсларини ўтказишди.

Биринчи турда Сирдарё терма жамоасига қарши ўйинлар бўлиб ўтган бўлса, иккинчи турда ОКМК тарбияланувчилари билан учрашувлар ўтказилди. Сирдарёликларга қарши ҳар тўрт беллашувда йирик ғалабалар қайд этилди. ОКМК билан эса уч жамоамиз йирик ютуққа эришиб, яна бир учрашувда дуранг натижа қайд этилди.

1-тур
"Пахтакор-2010" - Сирдарё ТЖ - 7:0
"Пахтакор-2009" - Сирдарё ТЖ - 9:0
"Пахтакор-2008" - Сирдарё ТЖ - 8:1
"Пахтакор-2007" - Сирдарё ТЖ - 8:0

2-тур
"Пахтакор-2010" - ОКМК - 7:0
"Пахтакор-2009" - ОКМК - 8:0
"Пахтакор-2008" - ОКМК - 8:0
"Пахтакор-2007" - ОКМК - 2:2