Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Насаф". Учрашув рақамлари ва маълумотлар


19 июнь куни "Пахтакор" олий лига 14-турида "Насаф"ни қабул қилади.

Қаршиликлар айни пайтда турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб туришибди ва ўртадаги фарқ 5 очкони ташкил қилмоқда. Шу сабабли бўлажак учрашувда ғалабанинг аҳамияти жамоамиз учун жуда муҳим.

Ҳозиргача томонлар олий лигада 40 ўйинда куч синашган. "Пахтакор" 22, "Насаф" 8 беллашувда зафар қучган. 10 учрашувда дуранг қайд этилган. Жамоамиз 57 тўп киритиб, 31 гол ўтказиб юборган. Тошкентдаги 20 ўйинда 16 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган.

Беллашувда Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди.  Жорий мавсум ушбу рефери жамоамиз иштирокидаги ўйинни бошқармаган.

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ"
Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Александр Лупашко (Тошкент).
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.

Ёшлар жамоалари ўйини 18 июнь, якшанба куни Қибрайдаги стадионда 17:45да старт олади. Асосий таркиблар учрашуви 19 июнь, душанба "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади.

Клубимиз ишқибозлар учун мўлжалланган ажойиб акциясини давом эттиради. 19 июнь куни олий лига 14-турида жамоамиз "Насаф"ни қабул қилади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади. Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, эсдалик совғалари сифатида 4та "IPhone 7 32 Gb" ва асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотувга чиқарилади.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!
Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?