Клуб янгиликлари

“Пахтакор”нинг барча расмий ўйинлардаги статистикаси

Клуб янгиликлари
Жамоамизнинг ўз тарихида ўтказган расмий ўйинлари сони 2023 йилги мавсум бошланишидан аввал 2613тага етиб улгурди.

“Пахтакор” тарихидаги барча расмий учрашувларнинг статистикаси орқали турли мусобақаларда кўрсаткичлар қандай кўриниш олганини батафсил билиб олиш мумкин. Ҳозирча энг кўп ўйин СССР чемпионатида ўтказилган – 1242та. Энг кўп ғалаба эса миллий чемпионатимизда қўлга киритилган – 619 марта. Рақиб дарвозасига гол уриш борасида Ўзбекистон чемпионатида рекордчимиз – 2032 гол. Ўзбекистон чемпионатида чемпионлик, ғалаба, урилган голлар ва қўлга киритилган очколар бўйича “Шерлар” яққол рекордчи саналади.

Айни пайтга қадар жами 2613 расмий учрашувда “Пахтакор” майдонга чиққан. Уларда 1314 ғалаба, 581 дуранг ва 718 мағлубият қайд этилган. Рақиб дарвозасига урилган умумий голлар сони 4542тага етган. Дарвозамиздан эса 2909 тўп ўтказиб юборганмиз. 

Мусобақалар бўйича алоҳида кўрсаткичлар билан жадвал орқали танишиб олишингиз мумкин.

Мусобақа

Ўйин

Ютуқ

Дуранг

Мағлубият

Голлар

Ўзбекистон чемпионати

906

619

147

140

2032-754

СССР чемпионати

1242

442

349

451

1582-1603

Ўзбекистон Кубоги

170

115

27

28

485-183

СССР Кубоги

104

50

17

37

140-112

Чемпионлар Кубоги/Лигаси

118

50

24

44

165-171

Кубок Эгалари Кубоги

14

6

2

6

37-23

МДҲ Кубоги

35

14

13

8

59-40

СССР 1-лига Кубоги

14

11

2

1

21-8

Ўзбекистон Лига Кубоги

6

5

0

1

17-10

Суперкубок

4

2

0

2

4-5

Жами

2613

1314

581

718

4542-2909