Клуб янгиликлари

Голларга бой Марказий Осиё дербисида "Пахтакор"нинг ғалабаси

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ва "Қайрат" узоқ кутилган тўқнашувда мухлисларга ҳақиқий томошабоп ва ҳужумкор футбол тақдим этди.

Дастлабки дақиқалардан жамоалар ҳужумкор ўйин кўрсатишди. Дарвозалар олдида кўплаб хавфли вазиятлар юзага келтирилди. 4-дақиқада Банашакнинг узатмасидан сўнг Черан тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. Меҳмонлар бунга 20-дақиқада жавоб қайтаришди. Гулжигит Алиқулов боши билан яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Бўлим якунланиши арафасида Черан яна бир бор гол урди. Посбондан қайтган тўпни Драган дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонларнинг бразилиялик легионери Жоао Пауло жарима майдони ичида кучли зарба билан мувозанатни тиклади. 58-дақиқада Рашидов супергол муаллифига айланди. Унинг 35 метрлардан зарбаси дарвозанинг юқори қисмига бориб тушди. 62-дақиқада Алижонов жарима майдони ташқарисидан аниқ зарбаси билан тўртинчи тўпни киритди. "Қайрат" бунга Жоао Паулонинг жаримадан киритган чиройли голи билан жавоб берди. Шу тариқа 4:3 ҳисобида Марказий Осиё дербисида "Пахтакор" зафар қучди. Ҳар икки жамоа мухлисларни чиройли ўйин билан хурсанд этишди.

"ПАХТАКОР" - "ҚАЙРАТ" - 4:3 (2:1)
25 февраль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 3000 томошабин.
Ҳакамлар: И.Танташев, Б.Шавкатов, А.Сидоров, Р.Лутфуллин.
Голлар: Черан 4, 45, Рашидов 58, Алижонов 62 - Алиқулов 20, Жоао Пауло 50, 73.
"Пахтакор": Суюнов (Қувватов, 46), Алижонов, Турсунов, Азмиддинов (Абдумажидов, 79), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Усмонов, 83), Ҳамдамов (Ўринбоев, 77), Черан (Турдимуродов, 77), Рашидов (Ҳамралиев, 66), Банашак (Холматов, 19).
"Қайрат": Устименко, Ткаченко (Широбоков, 79), Қасабулат, Васин, Кейлер (Мринский, 79), Алиқулов, Шушенчаев, Швирёв, Жоао Пауло, Буранчиев, Садибеков.
Захира: Ульянов, Кургин, Арад, Крачковский, Кобеев, Ульшин, Абдулла, Сейдахмет, Кенжебек.
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков, 12. Алижонов, 27. Кейлер, 43. Сайфиев, 68.