Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 15-бор Ўзбекистон чемпиони ва рекордлар ўрнатишда давом этади

Клуб янгиликлари
"Шерлар" юртимиздаги рекордларни янгилашда давом этишади.

15-марта чемпионга айланиб, умумий совринлар борасида жамоамиз 5тадан чемпионликка эга бўлган "Нефтчи" ва "Бунёдкор"дан яна бир қадамга узоқлашди. Ҳозирга қадар 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019, 2020 ва 2021 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида зафар қучганди. Энди 2022 йилги мавсум ҳам Суперлигадаги ғалаба билан тарихга кирди. Шунингдек, жамоамиз иккинчи бор кетма-кет тўрт марта чемпион бўлган биринчи клубга айланди. Бунгача "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Бунёдкор" кетма-кет тўрт мартадан чемпион бўлган клублар эди. Энди "Шерлар"да бундай серия иккитани ташкил этади. Умумий рекорд ҳам "Пахтакор"га тегишли бўлиб, олти бор кетма-кет чемпионликка 2002-2007 йилларда эришган.

15-чемпионлик муборак ва учинчи юлдуз муборак!