Клуб янгиликлари

Максим Шацких: "Ғалабага ҳақли бўлдик деб ўйлайман"

Клуб янгиликлари

Шацких: - Бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик, деб ўйлайман. Менимча, икки хил бўлим гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда фаоллик ва самарадорлик кўпроқ кузатилди. Иккинчи бўлимда эса онгли равишда ташаббусни рақибга бердик. Биринчи бўлимда рақиб жамоа ярим майдонида бир нечта ҳолатлар содир этдик. Футболчимиз бирга-бир вазиятга чиқиб борганда, рақиб посбони қутқарди. Мавсум охири ҳамиша биринчи даражага чиқади.

Жамоанинг жисмоний ҳолати яхши даражада. Натижа борасида шундай босим бўлиши мумкин. Бизнинг хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Турнир жадвалидан келиб чиқиб, аутсайдер ёки аутсайдер бўлмаган жамоа сифатида қараш керак эмас, ҳозир барча футбол ўйнашни ўрганган. 90 дақиқа давомида прессинг қилиш имконсиз, бундай жамоа йўқ ва бўлмайди ҳам. Футболчилар бизнинг айтганимизни бажаришди. Бизнинг ўз тактикаларимиз, ишланмаларимиз бор, қисқа вақт ичида йигитларга янги нарсани ўргатиб бўлмайди. Футболчилар бугун биз берган вазифаларни бажаришди. Бугун мен ҳеч қандай улкан муаммони кўрмадим.