Клуб янгиликлари

"Шерлар" йирик ғалаба билан Ўзбекистон Кубоги чорак финалига йўл олди

Клуб янгиликлари
"Шўртан"ни 5:0 ҳисобида доғда қолдирган жамоамиз кубокда чорак финал баҳсларига йўл олди.

Беллашувда ҳисоб дастлабки дақиқадаёқ очилди. Алижонов узатган тўпни ҳимоячи қайтаришда хатога йўл қўйди ва Файзуллаев бундан хотиржам фойдаланди. Биринчи бўлим давомида Аббос яна икки қулай вазиятга чиқди, аммо ноаниқ зарба йўллади. Сайфиевнинг зарбаси эса устунга тегиб қайтди. Ўз навбатида рақиблар яхши ҳолатда аниқ зарба бера олишмади.

Иккинчи бўлим бошидан тезликни оширган "Пахтакор" ҳисобни қисқа фурсатда йириклаштирди. 56-дақиқада Ҳамдамов жарима майдонида дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ зарба берди. 63-дақиқада ҳимоячиларнинг яна бир хатосидан Файзуллаев фойдаланиб, фарқни йирик кўринишга келтирди. 71-дақиқада Насонов Турғунбоевнинг узатмасидан кейин тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллаб, ўзининг биринчи голини урди. Ўйинга якуний нуқтани қўйиш Ўринбоевга насиб этди. У ҳам Турғунбоевнинг оширган тўпини кучли зарба билан дарвозага жойлади. 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги чорак финалига йўлланма олди.

"ПАХТАКОР" - "ШЎРТАН" - 5:0 (1:0)
23 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Д,Мирзараимов, А.Исақов, И.Носиров, А.Рисқуллаев.
Назоратчи: З.Қодиров.
Комиссар: В.Назаров.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Ўринбоев, 46), Насонов, Ортиқбоев (Турсунов, 67), Сайфиев (Турғунбоев, 63), Алибоев, Ҳамробеков, Азмиддинов, Холматов (Ҳамдамов, 46), Файзуллаев, Банашак (Жабборов, 46).
"Шўртан": Лутфуллаев, Юнусов, Набиев, Нуриддинов (Сувонов, 62), Кўчимов (Зоиров, 32), Самариддинов (Неъматов, 62), Ҳасанов, Мухторов, А.Турсунқулов (Бўронов, 62), Жўраев, Омонжонов (Хайруллаев, 70).
Голлар: Файзуллаев, 1 - 1:0. Ҳамдамов, 56 - 2:0. Файзуллаев, 63 - 3:0. Насонов, 71 - 4:0. Ўринбоев, 88 - 5:0.
Огоҳлантиришлар: Сайфиев, 3. Жўраев, 18. Ортиқбоев, 45. Омонжонов, 49. Набиев, 80.