Клуб янгиликлари

U-19 жамоамиз "Металлург"дан 3:0 ҳисобида устун келди

Клуб янгиликлари

Биринчиликнинг 13-турида Бекободга сафар қилган ёшларимиз меҳмондан йирик ғалаба билан қайтишди.

Олим Шокиров шогирдлари кетма-кет ютуқлар билан турнир жадвалида ҳолатларини анча яхшилаб олишди. Одилов, Саиднуруллаев ва Мўминов томонидан урилган уч гол жамоамизнинг йирик ғалабасини таъминлади. 12 учрашувдан сўнг 24 очко тўплаган U-19 жамоамиз 24 очко билан иккинчи поғонага кўтарилди ва ғолиблик учун жиддий курашмоқда. Қолдирилган ўйинда зафар қучса, ёшларимиз пешқадамга деярли етиб олишади.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:2)
14 август. Бекобод. "Цементчи" стадиони.
Ҳакам: М.Орзиддинов.
"Пахтакор": Жўрабеков, Погосян (Мўминов, 65), Исломов (Файзуллаев, 77), Файзиев (Адҳамов, 23), Ваниев, Миродилов, Саиднуруллаев (Зоҳидов, 83), Фомин, Ҳабибуллаев (Абдуманнонов, 46), Одилов (Имомов, 77), Абдумажидов.
Голлар: Одилов 9, Саиднуруллаев 31, Мўминов 90+4.