Клуб янгиликлари

Шерзод Аъзамовнинг шартномаси 2023 йил охиригача узайтирилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" сафида 2017 йилдан буён ўйнаб келаётган ҳимоячи келаси йил тугагунча жамоамиз сафида қолади.

Аъзамов ҳозиргача "Шерлар" таркибида барча мусобақаларда 138 ўйинда майдонга тушиб, 3 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришган. Жамоамиз билан Суперлига, Ўзбекистон Кубоги, Суперкубок ва Лига Кубогида зафар қучиб, жами саккиз титулни қўлга киритган. "Пахтакор" ва ҳимоячи ўртадаги ҳамкорликни 2023 йил сўнгига қадар давом эттиришга келишиб, шартнома имзолашди. Умид қиламизки, Шерзод жамоамиз сафида яна кўплаб совринларга эга чиқади.