Клуб янгиликлари

Рустам Турдимуродовнинг шартномаси 2026 йил охиригача узайтирилди

Клуб янгиликлари
Иқтидорли ҳужумчи асосий жамоада ушбу мавсумда ўз дебютини нишонлади.

18 ёшли ҳужумчи билан амалда мавжуд бўлган шартнома 2026 йил сўнгига қадар узайтирилди. Рустам асосий таркибда Навоийда "Қизилқум"га қарши кечган баҳсда дебютини ўтказди ва уч ўйинда майдонга тушиб улгурди. Турдимуродов "Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчиси саналади.