Клуб янгиликлари

Фарруҳ Сайфиев "Пахтакор" билан шартномасини узайтирди

Клуб янгиликлари

Ҳимоячи ва клубимиз ўртасида янги битимга имзо чекилди.

2018 йилдан буён "Шерлар" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Сайфиев билан шартнома 2024 йил охирига қадар узайтирилди. Фарруҳ ҳозиргача жамоамиз сафида жами 154 учрашувда майдонга тушиб, 9 гол муаллифига айланган. Ортда қолган давр мобайнида у "Пахтакор" таркибида 8 соврин соҳиби бўлди. Умид қиламизки, Фарруҳ жамоамиз билан ҳали кўплаб совринларга эга чиқади.