Клуб янгиликлари

Академия жамоаларимиз халқаро турнирлар совриндорларига айланишди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчилари уч ёш тоифасида хорижда ўтказилган халқаро мусобақаларда совриндорлар сафидан жой олишди.

2010 йилда таваллуд топган ўйинчилардан иборат жамоа Сарвар Ҳайдаров бошчилигида Қирғизистонда ўтказилган "Nitro Cup" турнирида иккинчи ўринни эгаллади. Бу жамоа қайд этган натижалар қуйидагича:
"Пахтакор" - "Илбирс" - 8:0
"Пахтакор" - "Қайрат-1" - 0:0
"Пахтакор" - "Нархоз" - 1:1 (9:8)
"Пахтакор" - "Қайрат-2" - 2:1
"Пахтакор" - "Қайрат-1" - 0:0 (3:4)

2013 йилда туғилган футболчилар эса Болгарияда бўлиб ўтган "AquaLIfe Cup" мусобақасида ғолибларга айланди. Унда жамоамиз икки таркиб билан қатнашди. Биринчи жамоа ғолибликни қўлга киритган бўлса, иккинчи жамоамиз 4-ўринни эгаллади. Ушбу жамоага Павел Пуришкин бошчилик қилмоқда.

"Пахтакор Б" - "Пловдив" - 5:0
"Дельфините" - "Пахтакор Б" 1:0
"Пахтакор Б" - "Раионала Орхеи" - 3:1
"Приказките" - "Пахтакор Б" - 0:4
"Дельфините" - "Пахтакор Б" 2:1

"Пахтакор А" - "Болярчета" - 2:2
"Пахтакор А" - "Тракия" - 11:1
"Пахтакор А" - "Возраждане" - 4:0
"Дача" - "Пахтакор А" - 0:12
"Болярчета"  - "Пахтакор А" - 2:3

2011 йилда туғилган ёш футболчиларимиз эса Исроил Турсунхўжаев бошчилигида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтган "Asteria Cup" мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритди. 

"Пахтакор" - "Интер академия" - 3:0
"Пахтакор" - "Анталияспор" - 4:1
"Пахтакор" - "Иордан найтс" - 2:0
"Пахтакор" - "Ламасия" - 5:2
"Пахтакор" - "Анталияспор" - 4:1