Клуб янгиликлари

U-19 жамоамиз АГМКни йирик ҳисобда доғда қолдирди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" U-19 жамоаси биринчилик 10-турида АГМКдан 3:0 ҳисобида устун келди.

Ўйин тақдирини тарбияланувчиларимиз биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал этиб қўйишди. Муҳаммадали Усмонов дублга эришган бўлса, Асад Беглархонов ҳам бир гол муаллифига айланди. Мазкур ютуқдан кейин ёшларимиз 10 ўйинда 18 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 5-поғонага кўтарилиб олишди.

"ПАХТАКОР" - АГМК - 3:0 (3:0)
28 июнь. Қибрай. 46 томошабин.
Ҳакам: С.Исматуллаев.
"Пахтакор": Нажафалиев, Ваниев, Миродилов (Погосян, 63), Жумахонов (Мўминов, 75), Пўлатов (Соколов, 88), Усмонов, Пазлиддинов, Абдумажидов, Беглархонов (Файзиев, 75), Саиднуруллаев, Исломов (Фомин, 46).
Голлар: Усмонов 8, 33, Беглархонов 22.