Клуб янгиликлари

Игорь Сергеев 8 гол билан "Бунёдкор"га қарши ўйинларда тўпурар

Клуб янгиликлари
Тошкент дербисида энг кўп гол урган футболчилар ҳақида маълумот тақдим этамиз.

Дербиларда энг кўп гол урган ўйинчи Игорь Сергеев бўлиб турибди. Игорь ҳозиргача 8 марта "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган. Бразилиялик Тиаго Безерра эса 5 бор "қалдирғочлар" дарвозасига 5 гол урган. Драган Черан ва Достон Ҳамдамов ҳисобида эса 4 гол мавжуд. Ҳамдамов 3 голини "Бунёдкор" ва бир тўпини "Пахтакор" учун киритган. Достон ҳар икки жамоа учун гол урган ягона футболчи саналади.

Жамшид Искандеров ва Нурилло Тўхтасинов эса 3тадан тўп муаллифига айланган.

"Бунёдкор" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
8 - Игорь Сергеев
5 - Тиаго Безерра
4 - Достон Ҳамдамов, Драган Черан
3 - Жамшид Искандеров, Нурилло Тўхтасинов.