Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйини чипталари сотувидан тушган маблағ Николай Ширшовнинг оиласига ўтказиб берилади

Клуб янгиликлари
Суперлига 13-турида "Шерлар" Тошкент дербисида "Бунёдкор" билан майдонга тушади.

Учрашув 29 июнь куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади. Мазкур беллашувда мухлислар харид қилган чипталардан тушган маблағ тўлиғича жамоамизнинг афсонавий футболчиларидан бири Николай Ширшовнинг оиласига ўтказиб берилади. Ширшов ўтган йил охирида ҳаётдан кўз юмганди. Чоршанба куни "Пахтакор" стадионига ташриф буюринг ва ўзбек футболи афсоналаридан бирининг оиласини қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссангизни қўшинг.