Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси бронза медалларга эга чиқди

Клуб янгиликлари

Футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 2021/22 йилги мавсумида жамоамиз кучли учликдан жой олди.

Таркибни кўплаб етакчилар тарк этган бўлишига қарамай, яхши жамоа шакллантирилди. Шуҳрат Тошмедов шогирдлари 33 учрашувда 72 очко тўплаган ҳолда бронза медалларига эга чиқишди. Ҳозирга қадар "Пахтакор" футзал жамоаси уч марта 2-поғонани эгаллаганди. 2003/2004, 2018 ва 2019 йилги мавсумда шундай натижа кўрсатилганди. 2020/21 йилда эса футзал жамоамиз ўз тарихида илк бор чемпионликни қўлга киритганди. Кетма-кет тўртинчи мавсум футзалчиларимиз мавсумни совриндор поғоналарда якунлашди.