Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2011" Россияда халқаро турнирда ғолиб бўлди

Клуб янгиликлари


Москвада 2011 йилда туғилган футболчилар ўртасида "Ғолиблар Кубоги" Бутунроссия болалар футбол турнирида "Пахтакор" тарбияланувчилари ғалаба қозонди.

Гуруҳ босқичида "Чертаново-2", "Спартак Алания" ва "Космос" жамоалари билан тўқнаш келган ёш ўйинчиларимиз 7 беллашувда 7 очко тўплашди.

"Пахтакор" - "Чертаново-2" - 2:2
Голлар: Пўлатов 2 - Ахильгов 2.

"Пахтакор" - "Спартак Алания" - 3:1
Голлар: Файзуллаев, Пўлатов, Алланазаров - Кучиев.

"Пахтакор" - "Космос" - 3:0
Голлар: Пўлатов, Миродилов. Мусаев.

Чорак финалда "СКА Хабаровск" жамоаси устидан Пўлатов ва Алланазаровнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ярим финалда "Чертаново" билан кескин баҳсда Файзуллаев ҳамда Пўлатовнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қайд этилди. Ҳал қилувчи баҳсда бугун "Приалит" жамоасига қарши беллашув тақдирин Алланазаровнинг ягона голи ҳал қилди. Шу тариқа Исроил Турсунхўжаев шогирдлари турнир ғолибига айланишди. Дарвозабон Муҳаммадамин Ёқуббеков мусобақанинг энг яхши посбони, Темур Пўлатов эса энг яхши футболчи сифатида эътироф этилди.