Клуб янгиликлари

Славче Войнески: "Олдимизда турган баҳсларда вазиятни ўнглашга интиламиз"

Клуб янгиликлари

"Духайл" билан беллашувдан аввал бош мураббий Славче Войнески ва ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев матбуот анжуманида қатнашиб, ўйин ҳақида фикрларини билдиришди.

Войнески: - Эртага бизни қизиқарли ва муҳим ўйин кутиб турибди. Иккинчи давра баҳслари бошланади. Мақсадимиз чиройли футбол кўрсатиш ва ғалаба қозониш. Шогирдларим ва бутун жамоа билан фақат ютуқ ҳақида ўйлаяпмиз. Мухлисларимиз биздан ижобий натижалар кутишмоқда. Олдимизда турган учрашувларда зафар қучишга бор кучимиз билан интиламиз. "Духайл" билан биринчи беллашувдан зарур хулосаларни чиқардик. Рақиб етакчиси Эдмилсонга қарши қандай ҳаракат қилишимизни эртага кўрамиз.

Сайфиев: - Биз учун жуда муҳим ўйин арафасида турибмиз. Майдонда ғалаба учун боримизни берамиз. Аввалги баҳсда рақибдан индивидуал маҳорат соҳиби Эдмилсон ёдда қолди, у "Духайл"нинг энг кучли нуқтаси бўлди.