Клуб янгиликлари

Имкониятлар кўкка совурилган ўйинда аламли мағлубият

Клуб янгиликлари

Яққол голли вазиятлар яратиш борасида катта устунлик қилган бўлишига қарамай, "Пахтакор" Қатар жамоасидан енгилди.

Биринчи бўлимда кескин ҳолатлар унчалик кўп юзага келмади. Рақибдан Эдмилсон, Олунга ва Алмоаз биттадан хавфли зарба йўллаган бўлса, жамоамиздан Черан ва Рашидовнинг уринишлари озгина ноаниқ бўлди. 44-дақиқада чап қанотдан ҳужумга ўтган Рашидов бир рақибни ортда қолдирди ва тўпни Шаркичга аниқ узатди. Оливер эса боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:1.

Иккинчи бўлим бошида "Шерлар" учта ўта қулай имкониятни қўлдан чиқаришди. Дастлаб Ҳамробековнинг кучли зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни қайтарди. Салдан кейин дарвозабон билан яккама-якка чиққан Рашидовнинг зарбасини ҳам у бартараф этди. 60-дақиқада эса Эркинов бирга-бир чиқиб борган ҳолатда кутилмаганда ноаниқ зарба йўллади. "Духайл"дан Эдмилсон эса вазиятлардан қандай фойдаланиш кераклиги борасида сабоқ берди. 66-дақиқада у узоқдан етказилган тўпни бир уринишда ўзига тўғрилаб олди, Суюновни алдаб ўтди ва дарвозани ишғол қилди. 69-дақиқада Алижоновнинг пасидан кейин Собирхўжаев дарвозанинг узоқ бурчагига тўпни аниқ йўллади. 71-дақиқада дастлаб Шаркич, кейин Эркинов жуда яқин масофадан тўпни дарвозага тепа олишмади. Бунга жавобан кейинги дақиқада Эдмилсон 28 метрлардан дарвозани аниқ зарба билан ишғол этди. 84-дақиқада ушбу футболчининг ўзи хет-трикка эришди - 3:2. Ўта қулай вазиятлардан фойдаланмаслик оқибатида "Пахтакор" бемалол ғалаба қозониши мумкин бўлган учрашувда мағлубиятга учради. Эдмилсон ўйин тақдирини бир ўзи ҳал этди.

"ДУХАЙЛ" - "ПАХТАКОР" - 3:2 (0:1)
14 апрель. Бурайда. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони. 136 томошабин.
Ҳакамлар: Ким Дай Ёнг, Пак Кюн Ёнг, Банг Ги Ёл, Ким Хи Гон (Корея). 
Назоратчи: Муҳаммад Жума (БАА). 
Комиссар: Минду Доржи (Бутан).
"Духайл": Салоҳ Закария, Муҳаммад Аълаалдин (Исмоил Муҳаммад, 78), Альдейвейрельд, Бассам Рави, Султон Брейк, Карим Будиаф (Нам Тай Хи, 74), Ассим Мадибо, Абдуллоҳ Ал Аҳрақ (Луиз Мартин, 74), Эдмилсон, Алмоаз Али (Абдулраҳмон Мустафо, 59), Олунга.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Ларин, Сайфиев, Ҳамробеков (Холматов, 87), Собирхўжаев, Рашидов (Турғунбоев, 79), Черан (Алибоев, 43), Эркинов, Шаркич (Ёқубов, 79).
Голлар: Шаркич, 44 - 0:1. Эдмилсон, 66 - 1:1. Собирхўжаев, 69 - 1:2. Эдмилсон, 71 - 2:2. Эдмилсон, 84 - 3:2.
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков, 53. Мадибо, 87. Ёқубов, 88.