Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Бурайдага етиб келди

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш учун Саудия Арабистонининг Бурайда шаҳрига етиб келишди.

Тошкентдан "Насаф" жамоаси билан бирга чартер рейсда парвоз қилган жамоамиз Риёд вақти билан 18:30ларда Қосим халқаро аэропортига келиб қўнди ва шундан кейин Бурайда шаҳрига етиб келди. Парвоздан кейин футболчилар енгил жисмоний машқлар бажаришди. Сешанба кунидан эса ўйинларга тайёргарлик давом эттирилади. Тошкент вақти билан 22:00да "Ал Таъавун" клубига қарашли майдонда машғулот бошланиши мўлжалланган.